Уй ҳайвонларига муносабат кўпинча биз яшайдиган жамиятнинг қадриятлари ва маданиятини акс эттиради. Кўп одамлар учун уй ҳайвонлари шунчаки хурсандчилик манбаи эмас, балки улар оиланинг тўлақонли аъзолари бўлиб, муҳаббат, ғамхўрлик ва эътибор талаб қилувчи жониворлардир.
Европада уй ҳайвонларига алоҳида муносабат мавжуд. FEDIAF статистикасига кўра, ҳар иккинчи оилада уй ҳайвони бор, уларнинг умумий сони эса 352 миллиондан ошади. Уларга ғамхўрлик қилиш бу ерда юқори даражада: қатъий қонунлар ҳайвонларни ҳимоя қилади, ветеринария клиникалари мавжуд, эмлаш ва чиплаш эса барча учун одатий ҳолат.
Европа мамлакатлари ичида ҳайвонларга алоҳида муҳаббат кўрсатадиган давлатлардан бири бу Венгрия. Мамлакат уй ҳайвонларини яхши кўрадиган давлатлар орасида топ-10 таликка киради – бу ерда камида 50% оилада битта ит, 34% оилада эса мушук бор.
Ҳайвонларга нисбатан асоссиз зўравонлик ёки шафқатсизлик кўрсатиб, уларга жиддий зарар етказган ҳар қандай шахс икки йилгача қамоқ жазосига тортилиши мумкин. Агар жиноят ҳайвоннинг оғир азобланишига ёки ўлишига олиб келса, жазо кучайтирилади. Мамлакат қонунлари ўзларини ҳимоя қила олмайдиган жониворларни ҳимоя қилишга қаратилган.
Венгрияда давлат ва FAPF Hungary, Eszkuláp Dog Rescue Organisation каби нодавлат ташкилотлар ҳайвонларни ҳимоя қилиш билан фаол шуғулланади.
Мамлакатда кўплаб ит ва мушуклар учун бошпаналар мавжуд бўлиб, бу ерда ҳайвонлар зарур парвариш ҳамда тиббий ёрдам олади ва янги уй топиш имкониятига эга бўлади. Ушбу ташкилотлар мунтазам равишда масъулиятли оилаларга ҳайвонларни жойлаштириш тадбирларини ўтказишади.
Таъкидлаш жоиз, Венгрияда 2000 дан ортиқ ветеринария хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар фаолият юритади ва уларнинг сони йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Бу эса уй ҳайвонлари учун сифатли тиббий хизматга бўлган талабнинг ортиб бораётганини акс эттиради, чунки кўпроқ одамлар уй ҳайвонларининг соғлиғига ғамхўрлик қилишнинг аҳамиятини англашмоқда.
Ҳайратланарли, лекин факт: Европа ветеринарлар федерациясини мутахассислар тақдим этади, уларнинг 85% магистр даражасига, шифокорларнинг 77% дан ортиғи эса 15 йилдан кўпроқ иш тажрибасига эга. Балки маҳаллий ветеринарларнинг юқори профессионаллик даражаси сабабли кўплаб одамлар хориждан ветеринария хизматларини олиш учун Венгрияга келишади.
Европада, хусусан, Венгрияда уй ҳайвонлари эгалари кўчаларда тозаликни сақлашади, ҳайвонлари билан сайр вақтида уларнинг ортидан тозалаш учун махсус пакетлар бепул тарқатилади.
Венгрияда кўплаб pet-friendly кафелар мавжуд ва улар нафақат маҳаллий аҳолини, балки сайёҳларни ҳам жалб қилади. МДҲ мамлакатларидан келадиган меҳмонлар учун бундай муассасалар қизиқарли, чунки бизда улар деярли йўқ. Айрим кафеларда ҳайвонлар учун барча қулайликлар мавжуд – сувли идишлар, таомлар ва ҳатто дам олиш учун махсус зоналар. Бу ўзининг момиқ дўсти билан вақт ўтказишни истаганлар учун ҳақиқий топилма.
Уй ҳайвонлари эгалари учун махсус журналлар чиқарилиб, уларда уй ҳайвонлари билан қаерда қулай сайр қилиш, қайси муассасаларга ташриф буюриш, дам олиш кунларини қизиқарли ўтказиш, шунингдек, уларнинг соғлиғига қандай ғамхўрлик қилиш ҳақида тавсиялар топиш мумкин.
Ўзбекистонда уй ҳайвонларига бўлган катта муҳаббатга қарамай, давлат даражасида ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар мавжуд ва уларни Венгрия тажрибасидан ўрганиб ҳал қилиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
«Афсуски, Ўзбекистон қонунчилигида ҳайвонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи актлар йўқ. Жониворни буюм деб ҳисоблашни тўхтатиб, уни ҳис қила оладиган ва ўйлайдиган жонзот сифатида тан олиш керак», – деб фикр билдирди Hayot бошпанасининг асосчиси Ирода Маткаримова.
Ҳар бир жонивор муҳаббат, ғамхўрлик ва эътиборга лойиқ, Венгрия тажрибаси эса Ўзбекистон учун ҳайвонларга муносабат маданиятини ўзгартириш борасида ажойиб намуна бўлиши мумкин. Муҳим қадамлардан бири болалар боғчаларидан бошлаб таълим дастурларини жорий этиш бўлар эди. Шунингдек, волонтёрлик лойиҳаларини яратиш ва катта ёшлилар ўртасида кампаниялар ўтказиш масъулият даражасини оширишга ёрдам беради.
Венгрияда оммалашган жониворлар билан туризм Ўзбекистон учун янги йўналиш бўлиши мумкин, айниқса, Тошкент – Будапешт йўналишидаги тўғридан-тўғри рейсларни ҳисобга олса. Шунингдек, йўқолган ҳайвонларни топиш учун иловалар ва чиплаш каби рақамли ечимларни жорий этишни кўриб чиқиш лозим.
Бундан ташқари, ўзбекистонликлар ўз ҳайвонларини Венгриянинг етакчи клиникаларида даволаш имкониятига эга.
Будапешт ветеринария тиббиёти университети битирувчиси ва амалиётчи шифокор Ангела Харматнинг маълум қилишича, университетда уй ҳайвонлари эгалари учун очилган ички тиббиёт клиникаси мавжуд. Клиника лаборатория тадқиқотлари ва ўткир, инфекцион ёки сурункали касалликларни даволашни таклиф қилади, шунингдек, жарроҳлик, ортопедия, стоматология, офтальмология ва диагностик визуализация хизматларини, жумладан радиология, ультратовуш, эндоскопия ва компьютер томографиясини тақдим этади. Бу ерда узоқ муддатли парваришга муҳтож бўлган ҳайвонлар учун стационар бўлими ҳам мавжуд.
Ангела Харматнинг сўзларига кўра, Венгриядаги хусусий сектор ветеринария клиникалари ҳам яхши жиҳозланган ва лаборатория таҳлиллари, диагностик визуализация ва жарроҳлик аралашувларини ўз ичига оладиган кенг қамровли хизматларни тақдим этади.
«Уй ҳайвонларингиз юқори даражадаги тиббий ёрдам олишини истасангиз, уларни Венгрияга олиб келишни тавсия қиламан», – деб ўз фикрини билдирди у.
Ангеланинг таъкидлашича, Венгрияда юқори сифатли ветеринария таълими 230 йилдан ортиқ тарихга эга. Stipendium Hungaricum стипендия дастури доирасида Ветеринария тиббиёти университети ўзбекистонлик талабалар учун бепул таълим таклиф қилади. Дастурда иштирок этиш учун аризани ҳар йили январь ойининг ўртасигача топшириш мумкин. Дастур ўқиш тўлови, тиббий суғурта ва яшаш харажатларини қоплайди ҳамда ойлик стипендияни ўз ичига олади.
Qanot Sharq компаниясининг Тошкент ва Будапешт ўртасидаги тўғридан-тўғри рейслари туфайли уй ҳайвонлари сафар давомида анча камроқ стрессни ҳис қилишади. Самолётдан самолётга ўтишлар йўқлиги ва сафар вақтининг қисқариши жониворларни ташиш учун қулай шароитларни яратади.
Агар Qanot Sharq авиакомпаниясидан ҳайвонлар билан авиачипталар сотиб олиш ва ҳайвонларни самолётда ташиш бўйича саволларингиз бўлса, қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилинг: +998 71 227 93 07, +998 71 227 57 71, qanotsharq.com.
Реклама ҳуқуқи асосида