Поиск
RUUZ

Общество

Inbazar асосчиси Омадбек Холматовга нисбатан терговга қадар текширув ўтказилмоқда — Тошкент шаҳар ИИББ

Савдо маркази раҳбари ўз ишчиларига зўравонлик қилгани акс этган видеолардан сўнг шаҳар ИИББ мазкур ҳолатлар юзасидан текширув бошлади.

423views0replies
0

Instagram

Inbazar асосчиси Омадбек Холматов тўғрисида ижтимоий тармоқларда видеолар тарқалганидан сўнг шаҳар ИИББ видеодаги ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув бошлади. Бу ҳақда UzNews.uz’га Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Inbazar дўконида ходим бошқа ходим томонидан калтаклангани акс этган видео тарқалганди. Шундан сўнг, савдо маркази раҳбари видеомурожаат қилиб, зўравонга жазо кўрилишини айтиб чиқди. 
Аммо, орадан бироз вақт ўтиб, раҳбарнинг ўзи ишчиларига зўравонлик қилгани, калтаклагани акс этган видеолар ҳам тарқалди.
"Видеода акс этган ҳолатлар эски бўлиб, муқаддам ариза билан мурожаат қилинмаган. Видеодаги ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда", - дея хабар қилди пойтахт ИИББ Матбуот хизмати.
423views0replies
0

Комментарии