Поиск
RUUZ

Криминал

400 дона тошбақаларни қўшни давлатга олиб чиқиб кетаётган шахслар ушланди — видео

Улар "Қизил китоб"га киритилган ушбу тошбақаларни қўл сумкаси ва автомобиль салон қисмининг орқа ўриндиғига яширишга уринган.

88views0replies
0

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Фарҳод” чегара божхона пости ходимлари ҳамда Контрабандага қарши курашиш гуруҳи тезкор ходими томонидан, Бекобод шаҳар ДХХ тезкор ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида Ўзбекистондан қўшни давлатга чиқиб кетиш учун “Фарҳод” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган икки нафар фуқаро юклари божхона кўригидан ўтказилган. Натижада оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 153 дона тошбақалар борлиги аниқланди.
Сўнгра тадбир давом эттирилиб, “Фарход” чегара божхона пост атрофида тўхтаб турган автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилган. Маълум бўлишича, автотранспорт воситасининг юкхонаси ҳамда салон қисмининг орқа ўриндиғида 4 дона қутиларга жойлаштирилган 247 дона тошбақалар борлиги аниқланган.
Маълумот ўрнида, табиий популяцияни сақлаб қолиш учун ушбу тур Қизил китобнинг янги нашрига киритилган.
"Ҳозирда 400 дона Ўрта Осиё тошбақалари Бекобод шаҳар экология атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига вақтинча сақлашга топширилди. Кейинчалик улар табиатга қўйиб юборилади",- дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
88views0replies
0

Комментарии