• 12 654 сўм
    67.72
  • 14 818 сўм
    59.17
  • 161 сўм
    0.76
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 654 сўм
    67.72
  • 14 818 сўм
    59.17
  • 161 сўм
    0.76
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 14 сентябр 2024

Тошкентдаги савдо марказларидан бирида иш бошқарувчи ходимни калтаклади

Бунга ходим савдо аравачасини тепадан ташлаганлиги ва у бошқа араваларга урилганлиги сабаб бўлган.

127
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги савдо мажмуаларининг бирида бир фуқаро бошқа фуқарони урганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганилиб, расмий муносабат билдирилди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13 сентябрь куни Сергели туманида жойлашган савдо мажмуаларининг бирида ишловчи 2001 йилда туғилган Б.А. ўзаро келишмовчилик оқибатида бирга ишловчи 2006 йилда туғилган М.Т.ни қўли билан урган. Ушбу ҳолат савдо мажмуасининг бошқа ходими - 1998 йилда туғилган Х.Э. томонидан видео тасвирга олинган. Бироқ, фуқаро М.Т. мазкур ҳолат юзасидан муқаддам ички ишлар органларига мурожаат қилмаган.

Ушбу ҳолат юзасидан МЖтКнинг 183-моддаси ("Майда безорилик") аломатлари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун ЖИБ Сергели туман судига юборилган. 

127
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш