• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 14 сентября 2024

ЖЧ-2024 футзал: Ўзбекистон МТЖ Нидерландия билан дуранг ўйнади

Хосе Венансио Лопез шогирдлари сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди.

287
0
UzNews.uz

Бугун, 14 сентябрь куни ФИФА футзал жаҳон чемпионати "А" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳдаги 1-турда Нидерландия терма жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Хосе Венансио Лопез бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Нидерландияга қарши муросасиз кечган ўйинда 3:3 ҳисоби дуранг натижа қайд этди.

Ушбу учрашувда киритилган голларга Элбек Тўлқинов, Ихтиёр Ропиев Ҳусниддин Нишонов муаллифлик қилишган бўлса, рақиб жамоа сафида Тевфик Сеяр ва Исмоил Уаддух (2 та) Ўзбекистон дарвозасини ишғол қилди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон МТЖ гуруҳдаги иккинчи учрашувни Парагвай терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашув 17 сентябрь куни соат 20:00 да "Humo arena"да бўлиб ўтади.

287
0