Поиск
RUUZ

Общество

Эртадан "Humo arena" ёнидаги кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

ФИФА футзал бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтиши муносабати билан "Humo arena" ёнидаги кўчаларда транспорт ҳаракати вақти-вақти билан чекланади

75views0replies
0

Google maps

Футзал бўйича 2024 йилги ФИФА жаҳон чемпионати Ўзбекистоннинг уч шаҳри — Тошкент, Бухоро ва Андижон шаҳарларида бўлиб ўтишидан барчанинг хабари бор. Марказий Осиёда илк бор бўлиб ўтадиган мазкур мусобақа 14 сентябрда бошланиб, 6 октябргача давом этиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан жорий йил 14 сентябрдан, 6 октябргача "Humo arena" спорт мажмуасига ташриф буюрувчи меҳмонлар ва мухлисларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш мақсадида вақти-вақти билан қуйида келтирилган кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати қисман чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра қуйидаги кўчаларда транспорт ҳаракати вақти-вақти билан чекланади:
Фурқат - Бешёғоч кўчасидан Бешёғоч кўчаси бўйлаб, Бешёғоч - Афросиёб кўчалари кесишган чорраҳасигача;
Бешёғоч - Афросиёб кўчалари кесишган чорраҳасидан, Афросиёб кўчаси бўйлаб,
И.Каримов - Афросиёб кўчалари кесишган чорраҳасига кўчасигача ҳудуд ёпилади.
75views0replies
0

Комментарии