Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон сузиш федерацияси собиқ бош котиби давлат пулидан яқинларини Туркияга дам олишга жўнатди

Сузиш спорти учун ажратилган маблағлар ҳисобидан бош котибнинг оила аъзолари Туркияда дам олди. Прокуратура ҳомийлар томонидан ажратилган 1,2 млрд талон-торож қилинганини аниқлади.

131views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистон сузиш федерацияси мансабдор шахслари сузиш спорти учун ажратилган маблағдан фойдаланиб, терма жамоа аъзоси бўлмаган 15 нафар фуқарони Туркияга дам олишга жўнатди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Дам олишга жўнатилган фуқаролар федерацияси бош котиби А.Г.нинг оила аъзолари экани аниқланди. Шу билан 405 миллион сўм маблағ талон-торож қилинган.
Шунингдек, амалда ўтилмаган ўқув - машғулот йиғинлар учун сохта буйруқлар асосида 458 млн. сўм маблағлар ўзлаштирилган.
Бундан ташқари, Федерацияга халқаро мусобақа ва ўқув машғулотлари ўтказиш учун ҳомийлар томонидан ажратилган 1,2 млрд. сўм маблағлар мақсадсиз сарфланиб, талон-торож қилинган.
Ҳозирда назорат чоралари давом этмоқда.
131views0replies
0

Комментарии