Поиск
RUUZ

Общество

Қирғизистон ва Ўзбекистонни боғловчи "Учқурғон" чегара божхона пости очилди

Ушбу чегара божхона постида расмийлар иштирокида очилиш маросими бўлиб ўтди.

63views0replies
0

Божхона

Бугун, 12 сентябрь куни Ўзбекистоннинг "Учқўрғон-автойўл" ва Қирғизистоннинг "Кенсай-автойўл" назорат-ўтказиш пункитининг очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати.
"Ўзбекистоннинг "Учқўрғон-автойўл" ва Қирғизистоннинг "Кенсай-автойўл" назорат-ўтказиш пунктлари фаолиятининг қайтадан йўлга қўйилиши нафақат Наманган ва қўшни давлатнинг Жалолобод вилоятлари аҳолиси фаровонлигини оширишга ҳисса қўшиши, балки бутун Фарғона водийсида ташқи савдо юклари ҳаракатида янги даврни бошлаб беради", - дейилади хабарда.
Ушбу пост Ўзбекистонга ташриф буюрган туристларнинг Қирғизистон ҳамда Хитойга ўтиб қайтишлари ва транзит ўтишлари учун энг қисқа ва қулай ҳисобланади.
"Учқўрғон" чегара-божхона пости географик жиҳатдан бевосита Қирғизистоннинг "Ўш-Бишкек" довон авто йўлига яқин ҳисобланади.
Хорижий ва миллий ташувчилар энг қисқа ва қулай йўналиш орқали водий вилоятларидан қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларининг нафақат чегарадош, балки хорижий давлатларга экспорти янада тезлашади.
Шунингдек, Тожикистоннинг Хўжанд вилоятидан Россия, Хитой ҳамда Қирғизистон давлатларига олиб ўтиладиган транзит юклар ҳам "Учқўрғон" чегара пости орқали ҳаракатланиши натижасида Андижон вилояти "Дўстлик" чегара постидаги транспорт оқими 30-40 фоизга камайиши кутилмоқда.
63views0replies
0

Комментарии