Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Қорасув шаҳрида жойлашган “Қорасув” чегара божхона пости 15 йиллик танаффусдан сўнг яна ўз фаолиятини қайта тиклади. Бу ҳақда Ўзбекистон божхона қўмитаси хабар қилди.
Эндиликда бу ерда кунига 12 минг нафардан зиёд фуқаролар ўтиб-қайтишлари мумкин.
Пост орқали йўловчилар асосан ёпиқ иншоотлар бўйлаб ҳаракатланишади. Постда божхона назорати ва расмийлаштирувини тезкор ва самарали амалга ошириш учун барча шароитлар назарда тутилган.
Постнинг очилиши қўшни давлат фуқаролари учун ҳам бир қатор қулайликларни юзага келтиради.
Жумладан, Қирғизистон Республикасининг Ўш вилоятидан Жалолобод вилоятига ўтиш учун шу вақтга қадар 120 км масофа босиб ўтилган бўлса, энди ушбу масофа 101 км.га қисқариб, Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб транзит тарзида атиги 19 км ҳаракатланиш, кифоя.