Хабарингиз бор жорий йил 14 сентябрдан 6 октябрь кунига қадар Ўзбекистонда ФИФА футзал бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Бугун, 11 сентябрь куни мундиал бошланишидан аввал Хосе Венансио Лопез бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси "Humo arena"да расмий илк машғулотини ўтказди. Ушбу машғулотдан олинган суратларни қуйида томоша қилишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТЖ Голландия, Коста-Рика ва Парагвай терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган. Ўзбекистон МТЖ жаҳон чемпионатида гуруҳдаги илк учрашувни Голландия терма жамоасига қарши ўтказади. Ушбу ўйин мусобақанинг расмий очилиш мақоми остида бўлиб ўтади.