Поиск
RUUZ

Общество

Президент Шахноза Мирзиёевага вазифа топширди

Унга кўра, камбағал оилалар фарзандларини боғча, мактаб, техникум ва олийгоҳларда сифатли таълим олишини ташкил қилиш Шаҳноза Мирзиёева зиммасига юклатилди.

136views0replies
0

Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилаётгани ҳақида хабар қилган эдик.  
Президент камбағал оила фарзандлари учун қатор шароитлар яратилишини эълон қилди. Бунда: 
- олийгоҳ, коллеж ва техникум талабаларининг ўзлаштириш кўрсаткичи камида 80 фоиз бўлса, уларга кейинги ўқув йили учун фоизсиз таълим кредити берилади; 
- олийгоҳ, коллеж ёки техникумга киришда грант учун етарли баллни 80 фоизини тўплаган камбағал оила фарзандларига қўшимча грант ажратилади. 
Бундан ташқари, молиявий мустақил бўлган олийгоҳларни ҳар бири йилига камида 1 миллиард сўмлик грант эълон қилади. 
Бу грантлар ҳисобидан, фанларни ўзлаштиришидан келиб чиқиб, камбағал оила фарзандлари контрактининг 20 фоиздан 80 фоизгача қисми қоплаб берилади. 
Камбағал оилалар фарзандларини боғча, мактаб, техникум ва олийгоҳларда сифатли таълим олишини ташкил қилиш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш масалаларини мувофиқлаштириш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева зиммасига юклатилди.
136views0replies
0

Комментарии