Бугун 10 сентябрь куни соат 14:да Зангиота тумани "Эркин" МФЙда жойлашган бўёқ (краска) ишлаб чиқариш цехи биносида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент вилояти ФВБга хабар келиб тушган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
"Ёнғин ўчириш экипажлари тезкорлик билан етиб борган ва айни вақтда ёнғинни ўчириш ишлари бажарилмоқда",- дейилади хабарда.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган.