Поиск
RUUZ

Общество

Сўнгги 7 ойда юк автотранспорт воситалари билан боғлиқ ЙТҲда 108 нафар фуқаро ҳалок бўлган

Аниқланишича, 300 дан ортиқ йўл-транспорт ҳодисаси юз бериб, 227 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

76views0replies
0

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.
Унда "МЖтКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинди.
Бунда йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар 48 соат ичида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига юборилиши, акс ҳолда ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилмаслиги белгиланмоқда.
Муҳокама қилинган қонун орқали амалиётга киритилаётган ўзгартиришларга асосан тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг транспорт воситалари томонидан кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши талаби бекор қилинмоқда.
Қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган 7 ойида юк автотранспорт воситалари билан боғлиқ 303 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Оқибатида 108 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 227 нафар фуқаро тан жароҳати олган.
Айнан шу жиҳатларни эътиборга олган ҳолда Қонунда юк автомобилларида йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланганлик  (рухсат этилган ҳоллар бундан мустасно) учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. 
Муҳокама қилинган масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.
76views0replies
0

Комментарии