Поиск
RUUZ

Криминал

Қорақалпоғистонда уйига келган меҳмонни ваҳшийларча ўлдирган шахс қамалди

Судланувчи жасаднинг терисидан бир нечта жойларидан кесиш билан кифояланмай, жасадни ахлатларга қўшиб ёқиб юборган.

618views0replies
0

Маълум қилинишича, Қорақалпоғистонда яшовчи эркак ўз уйига меҳмонга келган инсонни ваҳшийларча ўлдирган. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар қилди.
Аниқланишича, ичкилик сабаб жанжал юзага келган. Сўнгра судланувчи меҳмонни уйининг боғ томонига олиб чиқиб, уриб, ерга йиқитади, сўнгра пичоқ билан бўйнидан сўйган.
Бундан ташқари, марҳумнинг жинсий органи, кўкрак бези ва сон қисмидан, терисидан бир нечта жойларидан кесиб олади. Шундан кейин гўёки мушугига пишириб бериш мақсадида кесиб олинган терини тоғорага солиб ўчоққа қўяди.
Судланувчи айбини яшириш мақсадида жасадни ахлатларга қўшиб ёқиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Беруний тумани судида кўриб чиқилди.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг 97-моддаси 2-қисмининг бир қатор бандлари билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
618views0replies
0

Комментарии