Ўзбекистон МТЖ бош мураббий Хосе Венансио Лопез ФИФА Футзал Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган футзалчиларнинг якуний рўйхатини эълон қилди. Жароҳат сабабли якуний қайдномадан ўрин олмаган жамоа сардори Дилшод Раҳматов ўрнига таркибга Анасхон Раҳматов жалб этилди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон МТЖ ЖЧдаги иштирокини 14-сентябрь Нидерландияга қарши ўйин билан бошлайди. Мундиал расмий очилиш ўйини ҳисобланган ушбу баҳс "Humo arena"да бўлиб ўтади.