Тошкент шаҳридаги темир йўл ҳудудида 1988 йилда туғилган аёл поезд уриб кетиши натижасида вафот этди. Бу ҳақда Миллар кўрсатувида хабар берилди.
Ушбу бахтсиз ҳодиса жорий йилнинг 23 август куни соат 02:00 атрофида содир бўлган. Тошкент шаҳридаги Салар — Нурҳаёт темирйўл бекати оралиғида поезд аёлнинг орқасидан келиб уриб кетгани аниқланган. Воқеа жойига етиб келган тез ёрдам ва ИИО ходимлари томонидан жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва шифохонага олиб кетилган.
Аёл шифохонада жарроҳлик амалиётига олинган ва бир неча кун у ерда даволанган. Аёлга кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан у шифохонада ҳаётдан кўз юмган.