Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент маҳаллий аэропорти орқали амалга ошириладиган айрим рейслар халқаро терминалга ўтказилди

Бугун спортчиларни кутиб олиш маросими сабаб Тошкентдан қатор вилоятларга учувчи самолёт рейслари халқаро терминал орқали амалга оширилади.

81views0replies
0

Uzbekistan Airports

Uzbekistan Airports хабарига кўра, бугун, 2024 йил 9 сентябрь куни Тошкент аэропортининг маҳаллий авиақатновлар терминалида Ўзбекистон Паралимпия терма жамоасини тантанали кутиб олиш маросими ўтказилиши муносабати билан қуйидаги рейслар Тошкент аэропортининг халқаро терминали орқали амалга оширилади. https://t.me/uzbairportsuz/6219
Кетиш:
- Тошкент — Урганч йўналишида "Silk Avia" US903 парвози соат 18:00 да учади;
- Тошкент — Бухоро йўналишида "Silk Avia" US801 парвози соат 18:25 да учади;
- Тошкент — Термиз йўналишида "Silk Avia" US753 парвози соат 19:05 да учади;
- Тошкент — ​​Урганч йўналишида "Uzbekistan Airways" HY57 парвози соат 20:25 да учади.
Келиш:
- Нукус — Тошкент йўналишида "Uzbekistan Airways" HY20 парвози соат 17:20 да етиб келади;
- Наманган — Тошкент йўналишида "Silk Avia" US502 парвози соат 17:20 да етиб келади;
- Бухоро — Тошкент йўналишида "Silk Avia" US806 парвози соат 18:20 да етиб келади;
- Қўқон — Тошкент йўналишида "Silk Avia" US456 парвози соат 18:55 да етиб келади.
81views0replies
0

Комментарии