Ўқув жараёнлари бошлангач Тошкент метрополитени бир кунда 550-600 минг йўловчини ташиган бўлса, бу кўрсаткич октябрь, ноябрь ойларида 1 миллионни ташкил этиши кутилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Шу сабабли, йўловчилар учун қулай шароит яратиш ва эҳтимолий тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида бир қанча тадбирлар амалга оширилмоқда. Жорий йил давомида метрополитен учун 14 та замонавий ҳаракат таркиби харид қилинди. Натижада, тиғиз вақтларда йўналишлар бўйича интерваллар қуйидагича қисқартирилди:
— Чилонзор йўналиши: 1,5–2 дақиқа;
— Ўзбекистон йўналиши: 4 дақиқа;
— Юнусобод йўналиши: 4–5 дақиқа;
— Ер усти ҳалқа йўли йўналиши: 8–9 дақиқа.
— Ўзбекистон йўналиши: 4 дақиқа;
— Юнусобод йўналиши: 4–5 дақиқа;
— Ер усти ҳалқа йўли йўналиши: 8–9 дақиқа.
Бундан ташқари, захира поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш ҳам режалаштирилган. Метро бекатларидаги юкламаларни камайтириш мақсадида, метро яқинидаги 27 та олий таълим муассасаларида дарслар бошланиш вақти турлича белгиланди.