Поиск
RUUZ

Спорт

Париж Паралимпиадасида яна 2 та медаль қўлга киритилди

34views0replies
0

Маълум бўлишича, Пара дзюдо бўйича аёллар ўртасида J2 классида -57 кг вазн тоифасида финал баҳслари якунланди. Унда ўзбекистонлик Кумушхон Ходжаева япониялик Хиросе Жункога қарши татамига чиқди. 
Афсуски, Кумушхон Ходжаева ҳал қилувчи беллашувда имкониятни бой берди ва делегация ҳисобига навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди.
Шунингдек, Пара дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Учқун Қуранбоев Паралимпия ўйинларидаги иккинчи медалига сазовор бўлди. 
Ж2 классининг -73 кг вазн тоифасидаги беллашувларда курашган спортчи учинчи ўрин учун баҳсда жанубий кореялик Донгхун Кимни мағлубиятга учратиб, бронза медали соҳибига айланди. 
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 9 та олтин, 7 та кумуш ва 6 та бронзани ташкил қилмоқда.
34views0replies
0

Комментарии