Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонликларни совуқ ҳароратли дам олиш кунлари кутмоқда

Ўзгидромет шанба ва якшанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

264views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистон ҳудудига нисбатан совуқ ва бироз нам ҳаво кириб келиши бошланади. Кундуз куни ҳаво бироз булутли бўлади, республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида кечга томон баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат +26...+29 даража бўлади.
Дам олиш кунлари республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди.  Ҳарорат кечалари +10...+15 даражагача, кундуз кунлари +22...+27 даражагача пасаяди.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 6 ва 7 сентябрь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. 7 сентябрда баланд тоғларда  қорга айланиши мумкин.
6-7 сентябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Пойтахтда 6 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди, фақат кеча томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 12-14 м/с гача кучаяди.  Ҳарорат +24...+29 даража бўлади.
7-8 сентябрь кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кечалари +10...+13 даражагача, кундуз кунлари +26...+27 даражагача бўлади.
264views0replies
0

Комментарии