Фарғона вилояти Экология бошқармаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, фуқаро хонадонида 96 та дайди ит сақлаб келаётгани аниқланган.
Маълум қилинишича, Фарғона вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари итлар вақтинча сақланаётган ушбу хонадонда бўлиб, ҳайвонларнинг саломатлиги, уларга яратилган шарт-шароитлар билан танишган.
"Ушбу хонадонда 96 та дайди ит сақланмоқда. Уларга бир кунда 25 килограммгача гўшт ва бошқа турдаги егуликлар бериб борилмоқда. Шунингдек, бу ердаги барча итлар махсус ветеринар кўригидан ўтказилиб турилади, мақсад касалликлар ва итларни кўпайиб кетишининг олдини олишдир”, -дейди хонадон эгаси.