Маълум қилинишича, жорий йилнинг 29 август куни Ҳ.Р. элетроскутерни бошқариб бораётган келини А.Ў.ни ёнида ўтириб, уни шаъни ва қадр қимматини таҳқирлаб, тегажоғлик қилиб, белидан қучоқлаб, кўкрагидан ушлаб, шаҳвоний шилқимлик ҳаракатларини содир қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан суд иши жорий йилнинг 5 сентябрь куни ЖИБ Қўшкўпир туман судида кўриб чиқилди.
Судда Ҳ.Р. айбига иқрорлик билдирмасдан, бозорга озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш учун электроскутерни бошқариб бораётган келини А.Ў.ни ёнида ўтириб кетгани, шу вақтда спиртли ичимлик таъсирида бўлгани учун нима қилганини эслай олмаслиги, шахвоний шилқимлик қилмаганлигини, ишни қонуний ҳал қилишни сўраб, тушунтириш берди.
Жабрланувчи А.Ў. судда ҳақиқатдан ҳам мазкур ҳолатни қайнотаси Р.Ҳ. содир этганлигини билдирган.
Суд ҳукмига кўра, Ҳ.Р. МЖтК 41-1 -моддасининг 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга шу модданинг 1-қисмига асосан, 4 (тўрт) сутка маъмурий қамоққа олиш жазоси тайинланди.