Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда МДҲ Аксилтеррор маркази кўмагида аксилтеррор машқлари ўтказилди — фото

ДХХ ҳарбий полигонида “Шарқ-Аксилтеррор - 2024” қўшма аксилтеррор машқлари ўтказилди.

70views0replies
0

ЎзА

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий полигонида МДҲ Аксилтеррор маркази кўмагида Ҳамдўстлик ваколатли органларининг “Шарқ-Аксилтеррор - 2024” қўшма аксилтеррор машқлари ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди. 
Ундан кўзланган асосий мақсад террорчилик ҳужумларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, чегара хавфсизлигига раҳна солувчи террорчилик таҳдидларини зарарсизлантириш ва оммавий тартибсизликларни бартараф этиш бўйича қўшма тадбирларни ўтказишда МДҲга аъзо давлатлар ваколатли органлари фаолиятини такомиллаштиришдан иборат.
Аксилтеррор машқларига ШҲТ ва МДҲга аъзо давлатлар ваколатли органлари раҳбарлари ва вакиллари, манфаатдор халқаро ташкилотлар ваколатли тузилмалари кузатувчилари таклиф этилди.
Муҳим инфратузилма объектларида гаровга олинганларни озод қилиш ва шартли террорчиларни зарарсизлантириш сценарийларини синовдан ўтказиш доирасида махсус ва ҳарбий техникалар, жумладан авиация ва учувчисиз учув аппаратларидан фойдаланилди.
Тадбирга Ўзбекистон Республикаси ДХХ, ИИВ, ФВВ, Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги махсус бўлинмалари, шунингдек Бош Прокуратура ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари жалб қилинди.
Ушбу ўқув машғулотлари МДҲга аъзо давлатлар Аксилтеррор маркази кўмаги остида ўтказилган бу каби тадбирларнинг йигирманчиси бўлиб, уларнинг 6 тасида Ўзбекистон иштирок этган.
70views0replies
0

Комментарии