Францияда бўлиб ўтаётган ёзги Паралимпия ўйинларида тарихий натижа қайд этилди. Ўзбекистонлик спортчи. Ҳусниддин Норбеков уч карра Паралимпия ўйинлари ғолиби.
Пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида F35 классида ядро улоқтириш йўналишида иштирок этган Ҳусниддин Норбеков 16.82 метр натижа қайд этиб, учинчи бор Паралимпия ўйинлари ғолиби бўлган илк ўзбекистонлик спортчига айланди.
Маълумот учун, Ҳусниддин Норбеков бундан аввал Рио-2016 ва Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида ҳам олтин медални қўлга киритган эди.