• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 5 сентября 2024

Ўзбекистон ва КХДР терма жамоалари ўртасидаги ўйинда майдонга югуриб тушган мухлислар жазоланади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ бугун бўлиб ўтадиган футбол учрашувида мухлислардан жамоат тартибига қатъий риоя этишни талаб қилди.

569
0
UzNews.uz

Бугун, 5 сентябрь куни Ўзбекистон ва КХДР миллий терма жамоалари ЖЧ саралаш баҳслари 3-босқич доирасида ўзаро баҳс олиб боради.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилиш истагида бўлган футбол ишқибозларидан жамоат тартибига қатъий риоя этиш, мухлислик маданиятига амал қилишни сўраб мурожаат йўллади.

Унга кўра, майдонга тушиш қатъиян ман этилади. Аввалги учрашувлардан бирида ОФК томонидан белгиланган қоидаларни қўпол равишда бузиб, майдонга югуриб чиққан ва шу орқали тартибсизликни юзага келтирган мухлисларга нисбатан маъмурий ҳамда моддий жазо қўлланилгани ҳақида эслатиб ўтди ЎФА Матбуот хизмати.

569
0