Пара ўқ отиш бўйича аралаш дастурда 50 метр масофага кичик калибрли тўппончадан отиш бўйича финал баҳслари якунланди.
Эътиборлиси, ушбу йўналишда қатнашган ўзбекистонлик Сервер Ибрагимов медаллар учун кечган беллашувда 215.3 очко жамғарган ҳолда 2-ўринни эгаллади ва кумуш медални қўлга киритди
Айни пайтда Ўзбекистон Паралимпия терма жамоаси ҳисобида 15 та медаль бор: 6 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза. Ўзбекистон медаллар рейтингида 11-ўринни эгаллаб турибди.