Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда солиқ ходими мактаб ўқувчиларига солиқларни тўлаш ҳақида эслатма берди

Ҳолат юзасидан Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти томонидан ушбу ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинланди.

180views0replies
0

Видеодан кадр

Бугун, 4 сентябрь куни Қашқадарё вилоятидаги мактабларнинг бирида солиқ ходими томонидан мактаб ўқувчиларига ер ва мол-мулк солиқларини тўлаш ҳақидаги эслатмалар берилгани тўғрисида акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Давлат солиқ қўмитаси муносабат билдирди.
Унга кўра, Давлат солиқ қўмитаси ушбу видеодаги ҳолатни ноўрин хатти-ҳаракатлар деб ҳисоблади ва кескин қоралаганини маълум қилди.
"Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти томонидан видеода акс этган солиқ ходимнинг ҳатти-ҳаракати юзасидан хизмат текшируви тайинланди ҳамда барча ҳудудий солиқ органлари ходимларига огоҳлантиришлар берилди", - дейилади муносабатда.
Ушбу ҳолат юзасидан болалар омбудсмани ўрганиш ишларини олиб бораётганини маълум қилди.
"Мактаб ўқув жараёни иштирокчиси бўлмаган бегона шахсларни таълимга оид тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузган ҳолда дарс жараёнига кириб бориши ва уни бузиши, болаларга қандайдир ноқонуний талаблар билан мурожаат қилиши — мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат
Болалар ўз ота-оналарининг солиққа оид мажбуриятлари учун жавобгар эмас, ҳеч бир ҳолатда уларни бу жараёнга жалб қилиш, огоҳлантириш мумкин эмас", - дейилади хабарда.
Бу боланинг Конституция ва қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларига зид эканлиги ва бундай ножўя ҳаракатларга йўл қўйган масъулларга тегишли тарзда чора кўрилиши шарт эканлиги айтилди.
180views0replies
0

Комментарии