• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 4 сентября 2024

Фарғонада ота ўғлини пичоқлаб ўлдирди

Қотилликка ота ва ўғилнинг ўртасида келиб чиққан жанжал сабаб бўлган.

734
0
tergov.uz / Иллюстрация

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида эркак пичоқланиб ўлдирилгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га маълумот берди.

Унга кўра, жорий йилнинг  1 сентябрь куни соат 17:00 атрофида 1952 йилда туғилган Н.Х. яшаш хонадони бўлган Олтиариқ тумани, Тошобод МФЙда 1983 йилда туғилган ўғли О.Н. билан ўзаро жанжаллашиб қолиши оқибатида Н.Х. яшаш хонадонидан ошхона пичоғини олиб, О.Н.нинг кўкрак қафаси юқори чап томон қисмига бир маротаба уриб, оғир тан жароҳати етказганлиги аниқланди.

О.Н. Олган тан жароҳатлари оқибатида Олтиариқ туман Тиббиёт бирлашмаси ШТТЁБ реанимация бўлимида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани прокуратураси томонидан Н.Х.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда гумон қилинувчи Н.Х. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.

734
0