Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда айрим турдаги тадбиркорларга ҚҚС қайтариб берилади

Туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини, овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш тизими жорий этилади.

64views0replies
0

UzNews.uz

“Президентнинг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. 
Фармонга мувофиқ, 2024 йил 1 октябрдан туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини, 2025 йил 1 январдан умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга 2028 йил 1 январгача ҳар ойнинг 25 санасига қадар тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қуйидаги миқдорларда республика бюджетидан қайтариш тизими жорий этилади:
— ойлик товар айланмасининг нақд пулсиз қисми:
— 60 фоиздан ошган умумий овқатланиш корхоналарига – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 40 фоизи;
— 60 фоиздан кам умумий овқатланиш корхоналарига – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи;
— туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи.
64views0replies
0

Комментарии