Поиск
RUUZ

Спорт

Осиё чемпионатида 13 та медални қўлга киритган ўзбекистонлик ёш дзюдочилар ватанга қайтиб келишди

Кореянинг Мунгёнг шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада ёш дзюдочилар 7 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медалларига эга чиқишди.

93views0replies
0

Спорт вазирлиги

Куни кеча Кореянинг Мунгёнг шаҳри мезбонлик қилган дзюдо бўйича Осиё чемпионатида муваффақиятли қатнашган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Ўзбекистонга қайтиб келди.
Икки кунлик беллашувлар якунига кўра, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 7 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза, жами 13 та медаль билан 17 давлат орасида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Икки кун давомида Кореяда 7 бор Ўзбекистон мадҳияси янграб, Ўзбекистон байроғи баланд кўтарилди.
Осиё чемпионатида шоҳсупага кўтарилган ўзбекистонлик дзюдочилар:
Олтин медаль соҳиблари:
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова,
-60 кг: Муродил Муродиллаев,
-66 кг: Замоҳшари Бекмуродов,
-70 кг: Барчиной Қодирова,
-78 кг: Ширинжон Йўлдошева,
-90 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов,
-100 кг: Муҳаммадсодиқ Содиқов.
Кумуш медаль совриндорлари:
-66 кг: Дилшодбек Ҳамроев,
-73 кг: Ҳожиакбар Тошев,
+100 кг: Фазлиддин Рафиков.
Бронза медаль совриндорлари:
-52 кг: Муҳайё Аҳматова,
-57 кг: Деспина Бочкова,
-81 кг: Мардон Равшанов.
93views0replies
0

Комментарии