• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 4 сентября 2024

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор" фахрий унвони таъсис этилди

Бу бўйича тегишли Қонун қабул қилинди.

394
0

Аввалроқ, депутатлар "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор" фахрий унвонини таъсис этиш лойиҳасини қабул қилгани ҳақида хабар қилган эдик. 

"Ҳуқуқий ахборот" Telegram каналининг хабарига кўра, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор" фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонун (ЎРҚ-952-сон 30.08.2024 й.) қабул қилинди. 

Унга кўра, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор" фахрий унвони таъсис этилди.

Фахрий унвон бизнеснинг янги, юқори даромадли йўналишларини йўлга қўйган, соҳага инновацияларни кенг жорий қилиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, экспорт салоҳиятини ошириш, хорижий ва маҳаллий инвестицияларни фаол жалб қилиш, янги иш ўринларини яратиш орқали мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш ҳамда аҳоли фаровонлигини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, шунингдек, ўз фаолияти давомида давлат органлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириб, ижтимоий лойиҳалардаги фаоллиги билан бошқаларга намуна бўлаётган, бизнес юритишда катта тажрибага эга, илғор ва ташаббускор тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва таъсисчиларига берилади.

Маълумот ўрнида, қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

394
0