Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда СССРни тикламоқчи бўлиб, унинг тарғиботи билан шуғулланган шахс жиноий жавобгарликка тортилди

Ўзбекистонда “Ватанпарвар” ташкилотида ишлаган эркак Москвага борган ва у эрда СССРни қайта ташкил этишга уринаётган одамлар билан учрашган. Кейин қайтиб келиб, Ўзбекистонда Совет Иттифоқининг тикланишига уринаётганларга фаол ёрдам берган.

281views0replies
0

UzNews.uz

Самарқанд шаҳрида яшовчи шахс Ўзбекистоннинг конституциявий тузумига тажовуз қилишда айбланиб, жиноий жазога тортилди. Бу ҳақда Олий суд порталида воқеа тафсилотлари келтирилган.
Суд ҳужжатларида келтирилишича, судланувчи Э.Х, Ўзбекистон ҳудудида СССРни қайта тиклаш билан боғлиқ тарғибот тадбирлари билан фаол тарзда шуғулланиб келган. У Telegram'даги “Узбекская ССР/СССР” номли гуруҳга аъзо бўлиб, ушбу гуруҳга ўзи томонидан тайёрланган “Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги юзаки эканлиги ҳақида материалларни гуруҳ аъзоларига тарқатиб тарқатиб келган.
Унинг материалларида ҳозирги кунга қадар расман собиқ Совет иттифоқи тарқалмаганлиги, унинг таркибига кирган 15 та республика АҚШ ёрдамида ўзбошимчалик билан мустақиллигини эълон қилганлиги ва тез орада собиқ Иттифоқ давлатлари қайтиб СССРга қўшилишлари” тўғрисидаги фикрлар
келтириб ўтилганлиги аниқланган.
2024 йил 6 март куни мазкур гуруҳни кўздан кечириш давомида, судланувчи томонидан собиқ Иттифоқни қайта тиклаш юзасидан кўплаб видео ва аудио материаллар жойлаштирилганлиги аниқланиб, мазкур материаллар процессуал тарзда расмийлаштириб олинган.
Қайд этилишича, у 2021 йил интернет тармоғида СССР фуқароларини рўйхатга олиш тўғрисида Россия фуқароси Олег Туришкин маърузасини эшитиб, унинг гапларига ишониб, Telegram'да у билан ўзаро суҳбатлашиб юрган.
У 2023 йил 3 январь куни Самарқанддан Москвага учиб, у ерда СССР тарафдори бўлган кишилар билан учрашган. Улар СССРни қайта тузмоқчилигини, бунинг учун тарафдорлар йиғаётганлигини, ушбу давлат ҳали қонунан тарқамаганлигини айтишган ва судланувчига бу ишларни Ўзбекистонда ошкора қилиб бўлмаслигини, агарда давлат органлари билиб қўйса чора кўришлигини, яширинча тарафдорлар йиғиш кераклигини уқтиришган. Уни кейинчалик Самарқанд вилояти бўйича“ВКПб” секретари этиб тайинлашган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга уч йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
281views0replies
0

Комментарии