Перуда енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда ўзбекистонлик Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш дастурида ғалаба қозониб, дунё биринчиликларидаги иккинчи олтин медалига сазовор бўлди.
Давронова мусобақада 13.75 метр натижа қайд этди. Эслатиб ўтамиз, у 2 йил муқаддам Колумбиядаги У20 жаҳон чемпионатида ҳам олтин медаль соҳиби бўлган эди.