Поиск
RUUZ

Происшествия

Россиядаги ЙТҲда ҳалок бўлган 7 нафар ўзбекистонликларнинг жасадлари ўз ватанига олиб келинади

Президент топшириғига мувофиқ ушбу ЙТҲда ҳалок бўлганларнинг жасадларини ўз ватанига қайтариш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

220views0replies
0

Нижнегородской тумани ФВБ

Жорий йилнинг 1 сентябрь куни М-12 “Восток” федерал автомагистралида Нижний Новгород вилояти Навашинский туманида йўл-транспорт ҳодисасида 7 нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлгани 3 нафар ўзбекистонлик фуқаро  турли хил тан жароҳатлари билан Нижегород вилоятининг тиббиёт муассасаларига жойлаштирилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон президентининг топшириғига мувофиқ, мамлакат Ҳукумати томонидан тез орада ҳалок бўлганларнинг жасадларини ўз ватанига қайтариш билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда, дея хабар бермоқда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Матбуот хизмати.
Ушбу масала Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистоннинг Москвадаги Элчихонаси томонидан алоҳида назоратга олинган.
Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консулхонаси раҳбарияти ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси ходимлари воқеа жойида зарур ёрдам кўрсатмоқда.
Қўшимча маълумот олиш учун Ўзбекистоннинг Москвадаги Элчихонаси Консуллик бўлимининг Call-марказига мурожаат қилишингиз мумкин: +7 499 238-36-20 +7-499 230-00-76
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси: +7 843 526-55-63.
220views0replies
0

Комментарии