• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 2 сентября 2024

Сурхондарёда жойлашган газ конида олтингугурт гази сизиб чиқди — видео

Кон яқинида яшовчи фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.

826
0
Видеодан кадр

Кеча, 1 сентябрь куни Сурхондарёда жойлашган газ конида портлаш содир бўлгани айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан ФВВ Матбуот хизмати изоҳ берди.

Унга кўра, кеча, 1 сентябрь куни соат 15:17 да Сурхондарё вилояти Бойсун туманида жойлашган "Мустақилликнинг 25 йиллиги" конига қарашли 604-сон қудуғида бурғилаш ишлари олиб бориш вақтида технологик жараённинг бузилиши натижасида олтингугурт (водород сулфид) гази чиқиши кузатилган.

Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кон яқинида яшовчи фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.

"Фуқароларни тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган. Вазият тўлиқ назорат остида" - дейилади хабарда.

Ҳодиса жойига тегишли ташкилотларнинг вакиллари ва вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов етиб борган. Мутахассислар томонидан барча зарурий ишлар олиб борилмоқда.

826
0