• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 29 декабря 2020

Жазони ижро этиш тизимида манзил-колониялар босқичма-босқич қисқартириб борилади – президент

Қайд этилишича, айни пайтда республикада 25 та манзил-колония бор. 

1733
0
Sputnik

Ўзбекистон президенти ўзининг парлементга Мурожаатномасида жазони ижро этиш тизимида инсонпарварлик тамойилини кенг қўллаш борасидаги ишлар борасида ҳам тхталиб ўтди.

Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, келгусида жазони ижро этиш тизимида манзил-колониялар босқичма-босқич қисқартириб борилади.

– Халқаро стандартлардан келиб чиқиб, 25 та манзил-колониялар босқичма-босқич қисқартирилади. Бундан буён биринчи марта озодликдан маҳрум этилган шахсга берилган жазо енгилроғи билан алмаштирилса, у манзил-колонияга ўтказилмасдан, тўғридан-тўғри пробация назоратига олинади.

Мазкур енгиллик натижасида ҳозирда жазо ўтаётган 6 минг нафар шахсга ўз маҳалласи назорати остида оиласи бағрида бўлиш имконияти яратилади.

Шу билан бирга, жазони енгилроғи билан алмаштириш ва шартли озод қилиш тўғрисида тақдимнома киритиш ваколати жазони ижро этиш органидан, янги ташкил этиладиган Инсонпарварлик комиссиясига ўтказилади, - деди давлат раҳбари.

1733
0