• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 30 августа 2024

Шавкат Мирзиёев Беларусь президентини юбилей 70 ёши билан табриклади

Ўз навбатида, Беларусь президенти ҳам Ўзбекистон раҳбари ва кўп миллатли халқини яқинлашиб келаётган Мустақиллик куни билан самимий табриклади.

173
0
president.uz

Бугун, 30 август куни президент Шавкат Мирзиёев Беларусь президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида давлат раҳбари Беларусь президентини юбилей билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик ва катта ютуқлар, дўст Беларусь халқига фаровонлик ва равнақ тилади.

Ўз навбатида, Беларусь президенти Ўзбекистон раҳбари ва кўп миллатли халқини яқинлашиб келаётган Мустақиллик куни билан самимий табриклаб, тинчлик, барқарор тараққиёт ва ривожланиш тилади.

Суҳбат давомида жорий йилнинг 7–9 февраль кунлари Беларусь президентининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган келишувларни қабул қилинган "йўл харитаси"га мувофиқ амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Беларусь Республикаси Миллий Мажлиси Республика Кенгаши Раиси Наталья Кочанова бошчилигидаги делегациянинг яқинда Ўзбекистонга қилган ташрифининг самарали натижалари юқори баҳоланди.

Саноат кооперацияси бўйича қўшма лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишни тезлаштириш, шунингдек, маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

173
0