Поиск
RUUZ

Погода

Дам олиш кунлари ҳаво-ҳарорати аста-секин пасаяди

Синоптиклар ҳафта сўнггида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида хабар берди.

133views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, август ойининг охирги кунларида ва 1-3 сентябрь байрам кунларида Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Ҳаво ҳарорати 30-31 августда кундуз кунлари +31...+35 даража, жанубда +37 даража атрофида бўлади. 1 сентябрдан республика ҳудуди бўйича ҳарорат фони аста-секин пасаяди ва 2-3 сентябрда ҳарорат +28...+31 даража атрофида бўлади. Ҳарорат кечалари  +13...+15 даражагача пасаяди.
Нисбатан салқин ҳавонинг кириб келиши баъзи жойларда шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан қайд этилади. 
Пойтахтда 30-31 август ва 1-3 сентябрь кунлари ҳаво асосан очиқ бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 1-2 сентябрда 10-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат асосан кечалари +15...+18 даража, 3 сентябрда +13...+15 даража, кундуз кунлари 30-31 август ва 1 сентябрда +30...+34 даража, 2-3 сентябрда +28...+30 даража бўлади.
133views0replies
0

Комментарии