Тадбирга компаниянинг яқин дўстлари ва ҳамкорлари ушбу муҳим воқеани биргаликда нишонлаш учун таклиф этилди.
Очилиш маросими анъанавий ўзбек чолғу асбоблари – карнай ва сурнайлар садолари остида бошланиб, тадбирга ўзига хос миллий руҳ тақдим этди. Ушбу чолғулар садолари тадбирга ўзига хос колорит бағишлаб, маданий анъаналарга ҳурматни кўрсатиб берди.
Тадбир Dominoʼs Pizza директори Гриша Николовнинг табрик нутқи билан бошланди. У ушбу куннинг аҳамиятини таъкидлаб, бренд қитъаларни бирлаштириши ҳақида сўзлади ва уларни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдирди. Dominoʼs Pizza инсонларни бирлаштириб, ҳар ким ўзини катта ва аҳил оиланинг бир қисми деб ҳис қиладиган манзилларни яратади.
Маросим давомида илиқ ва самимий муҳит ҳукм сурди. Бандлигига қарамай, барча меҳмонлар тадбирга ташриф буюриб, Dominoʼs Pizza яратган ўзига хос муҳитни ҳис этишга вақт топишди.
Пиццанинг нархлар диапазони бир киши учун 49 000 сўмдан бошланиб, катта жамоа ва оилалар учун 125 000 сўмгача боради.
Телефонлар:
Instagram: @dominospizza_uzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида