• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 30 августа 2024

Таниқли япон актёри Ўзбекистоннинг Япониядаги туризм элчиси этиб тайинланди

Кейсуке Минами актёрликдан ташқари Жаҳон мероси академиясида ўқитувчи бўлиб ишлайди.

268
0
Туризм вазирлиги

Таниқли япон актёри ва бошловчиси Кейсуке Минами Ўзбекистоннинг Япониядаги туризм элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Туризм вазирлиги хабар қилди.

Кейсуке Минами 1985 йилда Токио шаҳрида туғилган. Япониянинг машҳур Васеда университети битирувчиси. Бир қанча япон кино ва сериалларида бош ролларни ижро этган. Япониянинг энг машҳур сайёҳлик кўрсатуви – “Асада! Намадесу таби сарада”нинг асосий бошловчиларидан бири сифатида фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, у “Жаҳон тарихий мероси” мастер сертификатига эга бўлиб, “Жаҳон мероси академияси” (World Heritage Academy) лектори сифатида ишлайди.

Япон актёри аввалроқ Ўзбекистонда бўлган ва ташриф якунлари бўйича Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган 5 қисмли кўрсатув тайёрлаган.

Кейсуке Минами Японияда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва Ўзбекистон туризм брендини кенг тарғиб қилиш, сайёҳлик лойиҳаларини амалга ошириш, етакчи ОАВда Ўзбекистон салоҳияти ҳақида кўрсатувлар тайёрлаш ва мақолаларни чоп этишга кўмаклашади.

268
0