Поиск
RUUZ

Общество

Президент Мирзо Улуғбек туманидаги янгиланган йўл ўтказгични бориб кўрди

Давлат раҳбари янги йўл ва иншоотларни Мустақиллик байрамига муносиб туҳфа, деб атади.

151views0replies
1

president.uz

Тошкент ҳалқа йўли пойтахтнинг энг узун ва кенг кўчаси. Фақат унинг Мирзо Улуғбек туманидан ўтган бир қисми тор бўлиб, ҳозирги талабга - кунига 45-50 мингта автомашина қатновига мос келмай қолган эди. Шу боис ушбу йўл кенгайтирилиб, қайта қурилди. Давлат раҳбари бу ерга келиб, транспорт ва пиёдалар учун яратилган қулайликларни кўздан кечирди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар қилди.
Бу йўл пойтахт ва Тошкент вилоятининг бир неча туманларини боғлайди. Сўнгги йилларда қатнов сезиларли ортди. Шуларни инобатга олиб, бу ерда замонавий транспорт ечими қўлланилди. Йўлнинг 4 километрига асфальт-бетон ётқизилди. Қатнов қисми эса олдингидан анча кенгайтирилиб, 6-8 тасмага етказилди. Шунингдек, 4 та ерости ўтиш жойи, пиёда ва велойўлаклар қурилди.
Ўзига хос ечимлар асосида 3 та қайрилиб олиш ҳамда 18 та кесишмаларда қўшилиб олиш жойлари ташкил этилди. Бу ҳайдовчиларга қулайлик яратиб, тирбандликни камайтиришда муҳим омил бўлади.
Кўчанинг Буюк ипак йўли билан кесишмасида йиғма темир конструкцияли йўл ўтказгич қурилди. Мамлакатимизда илк бор қўлланилган бу усулнинг афзаллиги кўп. Хусусан, унинг қурилиш муддати бошқа кўприкларга нисбатан икки баробар кам вақт талаб қилади. Хизмат кўрсатиш муддати эса юз йилдан ортиқ. Ўтказгични таъмирлаш ишлари ҳам анча арзон тушади.
Кўча бўйларига электрон шаклда бошқариладиган тунги ёритиш тизими, ақлли светофорлар ўрнатилди. Ўн учта бекат қурилди. Ҳудуд кўкаламзорлаштирилиб, манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди.
151views0replies
1

Комментарии