• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 29 августа 2024

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги янги элчиси тайинланди

Алишер Абдусаломов Олий Мажлиси Сенати Раиси Котибияти раҳбари лавозимида ишлаган.

312
0

"Дунё АА"нинг хабарига кўра, Ўзбекистоннинг янги элчиси Сеул шаҳрига келди.

У Сеулга тайинланишидан аввал Олий Мажлис Сенати Раиси Котибиятига раҳбарлик қилган.

Алишер Абдусаломов касбий фаолиятини Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида (ҳозирги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги) бошлаб, етакчи мутахассисликдан Бош бошқарма бошлиғигача бўлган йўлни босиб ўтган.

Жумладан, у 2013-2016 йилларда Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи, 2018-2024 йилларда эса Жанубий Кореяда ҳам ушбу лавозимда ишлаган.

"Янги элчи ўзаро ҳамкорликнинг иқтисодий, маданий ва дипломатик жиҳатларига эътибор қаратган ҳолда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш борасидаги ишларни давом эттириш ниятида",- дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, Алишер Абдусаломов 1995 йилдан 2024 йилгача қисқа танаффус билан Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Виталий Фен ўрнига тайинланди.

312
0