Поиск
RUUZ

Реклама

Fonon: сиз кутган бетакрорлик ва ўзига хослик

Энди сиз Cartier, Tiffany & Co., Piaget каби жаҳон миқёсидаги заргарлик брендлари дизайнерининг яратган санъат асарларига эга бўлишингиз мумкин.

182views0replies
0

Fonon – бир неча йилдан буён заргарлик оламида биринчилик мақомини мамнуният билан ушлаб турган бренд. Мамлакат аҳолисининг кўнглидан жой олган ушбу бренд заргарлик буюмларини сифатли ҳамда уникал дизайнда ишлаб чиқариши билан ажралиб туради. Марказий Осиёдаги йирик ва Ўзбекистонда биринчи ҳисобланган Fonon заводи республика бўйлаб жадал ривожланиб келмоқда. 
Заводда жаҳон стандартларига жавоб берувчи заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилиб, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 6 тоннани ташкил қилади. Ҳар бир тақинчоқ устида катта тажрибага эга заргарлар ишлайди ва ҳар бир ишлаб чиқариш босқичи синчковлик билан назоратдан ўтказилади. Fonon заводида ҳозирги кунда 300 дан ортиқ тажрибали заргарлар фаолият олиб бормоқда ҳамда уларнинг ҳар бири Италия, Германия ва Таиланд каби давлатлардан махсус ташриф буюрган таниқли заргар ва дизайнерлар қўл остида малака оширган.
Шунингдек, Fonon заводи асллик даражаси белгилангандан баланд фоизларда буюмлар ишлаб чиқариб, ярим қимматбаҳо ҳамда нотабиий тошлар билан бир қаторда, табиий қимматбаҳо тошлар билан ҳам ишлайди. Дўкон расталаридан бриллиант, сапфир, зумрад, ёқут каби қимматбаҳо тошлардан ишланган тақинчоқларни топиш мумкин. Улар Шри-Ланка, Африка ва Бельгия каби қимматбаҳо тошлар ватанидан келтирилади. Мукаммал кесим ва асл тозаликка эга қимматбаҳо тошлар GIA (Gemological Institute of America) сертификатига эга бўлиб, харидор учун қимматбаҳо тошли тақинчоқ харидида сертификат тақдим этилади.
Жаҳон бозорига аллақачон қадам босган Fonon заргарлик уйи бир қатор чет давлатларга сифатли ва ҳашаматли заргарлик буюмларини экспорт қилмоқда. Жумладан, Америка Қўшма Штатлари, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа мамлакатлар Fonon брендининг уникал маҳсулотларига қизиқиш билдириб келмоқда.
Бундай сўзларнинг яна бир исботи Fonon заргарлик уйига кўп йиллик тажрибага эга, жаҳонга танилган Cartier, Tiffany & Co., Piaget каби заргарлик уйларида дизайнер бўлиб фаолият юритган швейцариялик профессионал дизайнер – Кристофер Лопеснинг ташрифидир. 
Кристофер Лопес заводнинг ишлаб чиқариш тизимига ва истеъдодли дизайнерларнинг профессионаллигига қойил қолди. Шунингдек, у бренднинг ишлаш тизими жаҳон ва ҳашамат стандартларига мос равишда фаолият юритаётганини таъкидлаб ўтди.
Натижада, у Fonon заргарлик уйи билан ҳамкорликни таклиф қилиб, янги лойиҳа ҳамда уникал дизайнлар коллекциясини яратиш хусусида шартнома имзолади. Ушбу ҳамкорлик орқали гўзаллиги ва нафислиги билан ҳайратга соладиган ноёб заргарлик буюмлари тўплами яратилиши кутилмоқда. Лойиҳа ҳақиқатдан ҳам ажойиб бўлишни ваъда қилади ва бутун дунё бўйлаб ҳашаматни қадрловчиларнинг қизиқишини уйғотиши аниқ.
Гўзалликка бўлган муҳаббат ва иштиёқ билан яратилган ҳар бири Fonon заргарлик буюмлари ноёб санъат асаридир. Фақат сифат ҳамда бетакрорликни устун қўйиб, Италиянинг энг юқори стандартларига риоя қилган ҳолда, компания ҳар бир ишининг мукаммал сифатини кафолатлайди. Сифат ва ҳашаматга урғу берувчи Fonon заргарлик уйининг расмий дўконларини Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида топишингиз мумкин. Ҳар бир дўконда харидорга профессионал консультация берилиб, юқори даражадаги хизмат кўрсатилади. 
Fonon – бу нафақат бренд, балки ҳаёт тарзи, шахсиятнинг ифодаси ва гўзалликка бўлган муҳаббат. Fonon заргарлик буюмлари билан ўзингизни бетакрор ва ҳашаматли ҳис қилинг.
Реклама ҳуқуқи асосида
182views0replies
0

Комментарии