Меҳнат кодекси ва "Давлат хизмати тўғрисида"ги Қонунга камситишларнинг олдини олиш билан боғлиқ ўзгартишлар киритилмоқда. Тегишли қонун Сенат аъзолари томонидан эллик олтинчи ялпи мажлисда қабул қилинди.
Янги тузатишга кўра, яқин қариндошларнинг судланганлиги, шу жумладан ўзининг судланганлиги туфайли ишга қабул қилишни рад этиш ноқонуний ҳисобланади.
Сенаторлар ушбу қонун фуқароларни ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини янада мустаҳкамлашга, уларнинг ҳуқуқларини амалга оширишда, шу жумладан ишга қабул қилишда тенг имкониятларни таъминлашга хизмат қилишини таъкидладилар.