Поиск
RUUZ

Общество

Мадриддан Тошкент ва Урганчга парвозлар йўлга қўйилмоқда

Тошкентга биринчи рейс жорий йилнинг 2 сентябрь кунига, Урганчга эса 8 сентябрь кунига белгиланган.

48views0replies
0

wikipedia.org

Испаниянинг "Iberojet" авиакомпанияси Мадрид — Тошкент ва Мадрид — Урганч йўналишлари бўйича чартер йўловчи рейсларини йўлга қўймоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Аirports Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Тошкентга биринчи рейс жорий йилнинг 2 сентябрь кунига, Урганчга эса 8 сентябр кунига белгиланган.
Парвозлар икки ҳафтада бир марта Airbus A330 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.
Маълумот ўрнида, "Iberojet" — бош қароргоҳи Мадридда жойлашган йўловчи чартер рейсларини амалга оширишга ихтисослашган Испания авиакомпанияси.
48views0replies
0

Комментарии