Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма тадбирлар режаси имзоланди

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Беларусь Республикаси Миллий мажлиси Республика Кенгаши раиси билан учрашув ўтказди.

19views0replies
0

senat.uz

Учрашувда қонун ижодкорлиги, гендер ва ёшлар сиёсати, таълим, тиббиёт соҳаларида ўзаро тажриба алмашиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Бугун, 27 август куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Беларусь Республикаси Миллий мажлиси Республика Кенгаши Раиси Наталья Кочанова билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Беларусь фаол сиёсий мулоқотни давом эттираётганига, халқаро платформаларда конструктив ҳамкорлик қилиб бораётганига алоҳида эътибор қаратилди.
Жумладан, икки давлат парламент вакиллари МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси ва Парламентлараро Иттифоқ каби халқаро парламент ташкилотлари доирасида фаол ҳамкорлик қилаётганлигига урғу берилди.
Шунингдек, икки давлат дўстлик гуруҳлари фаолиятига ҳам эътибор қаратилиб, бу борадаги фаолият кўриб чиқилгани ва Комиссия номи Беларусь Республикаси Миллий Ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича Сенат парламентлараро комиссияси деб қайта номлангани маълум қилинди.
Эндиликда мазкур Комиссия юқори даражада эришилган келишувлар ижросини диққат билан кузатиб боришга, уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишига амалий ёрдам бериши ҳамда унинг ишида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳам фаол иштирок этиши алоҳида таъкидланди.
Учрашувда қонун ижодкорлиги, гендер ва ёшлар сиёсати, таълим, тиббиёт соҳаларида ўзаро тажриба алмашиш, ҳудудлар ўртасидаги муносабатларни кенгайтириш, ҳудудларни рақамли ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистон-Беларусь аёллари бизнес-форуми моҳиятига ҳам тўхталиб ўтди.
Мазкур бизнес-форумнинг иккинчи марта ўтказилиши аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича янги таклифларни ишлаб чиқишга хизмат қилиши айтиб ўтилди.
Икки давлат парламентлари палаталари раҳбарлари делегация вакиллари иштирокида Олий Мажлис Сенати ва Беларусь Республикаси Миллий мажлиси Республика Кенгаши ўртасида 2024–2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма тадбирлар режаси (“йўл харитаси”)ни имзолади.
Беларусь Республикаси Миллий мажлиси Республика Кенгаши раиси Наталья Кочанова Олий Мажлис Сенатининг Фахрий меҳмонлар китобида дастхат ёзиб қолдирди.
19views0replies
0

Комментарии