• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 27 августа 2024

Учта вилоятда туман ҳокимлари алмаштирилди

Навоий, Сирдарё ва Наманган вилоятларидаги туманларга янги ҳокимлар тайинланди.

425
0
UzNews.uz коллажи

Элмуратов Учқун Файзуллаевич Учқудуқ тумани ҳокими вазифасига тайинланди. Тайинловга қадар, Учқун Файзуллаевич “Агробанк” АТБ Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

Рахмонқулов Ориф Худойбердиевич Мирзаобод туманига янги ҳоким этиб тайинланди. Рахмонқулов мазкур тайинловга қадар “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат банки Сирдарё вилояти филиали бошқарувчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Қосимов Шерали Абдуқаҳҳорович Тўрақўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди. У мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Поп тумани ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликка қарши курашиш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодий ривожланиш ва камбағалликка қарши курашиш бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

425
0