Жорий йилнинг 14 август куни жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судининг очиқ суд мажлисида судланувчи 36 ёшли М.Д.га (аёл киши) оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳужжатлари кўриб чиқилди.
Аниқланишича, М.Д. шу йилнинг март ойида "Redmi 3" телефони орқали порнографик суратлар ҳамда видео маҳсулотни тайёрлаб, Telegram орқали М.К.га (аёл) тарқатиб, сақлаб келгани аниқланиб, 1 дона "Redmi 3" телефон аппарати ашёвий далил тариқасида олинган.
Судда сўралган ҳуқуқбузар М.Д. (аёл) содир этган ҳуқуқбузарлик ҳаракатига иқрор бўлиб, ҳақиқатдан ҳам порнографик суратлари ҳамда видео маҳсулотини М.К.га (аёл) Telegram орқали юборгани тўғрилиги, қилмишидан пушаймонлигини билдириб, қонуний енгиллик беришни сўраб, кўрсатув берган.
Суд ҳукмига кўра, М.Д. МЖтКнинг 189-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга нисбатан МЖтКнинг 189-моддаси билан МЖтКнинг 33-моддасини қўллаб, БҲМнинг 25 баравари миқдорида 8 500 000 сўм жарима жазоси тайинланди.