Поиск
RUUZ

Общество

Эндиликда ишга кираётган шахслардан талаб этиладиган бир қатор ҳужжатлар рўйхати қисқартирилади

"Меҳнат кодекси"га киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар сабаб шахсини тасдиқловчи ҳужжат, меҳнат дафтарча ва пенсия дафтарчасини талаб қилиш бекор қилинмоқда.

277views0replies
0

UzNews.uz

Мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.
Қонун лойиҳаси билан ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахслардан талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати қисқартирилмоқда.
Жумладан, ахборот тизимларидан олиш имконияти яратилгани учун давлат ташкилотлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ва меҳнат дафтарчаларни ҳамда жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини талаб қилиш бекор қилинмоқда.
Шунингдек, лойиҳа билан Меҳнат кодексининг 11-моддаси “Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатга оид муносабатларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинмаган қисми бўйича татбиқ этилади”, деган сўзлар билан тўлдирилмоқда.
Депутатларнинг таъкидлашича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминланишида қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилади. Меҳнат кодекси билан янги қабул қилинган қонунлар ва қонуности ҳужжатлари ўртасида ўзаро мувофиқлик таъминланади.
Мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
277views0replies
0

Комментарии