• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 27 августа 2024

Фарғонада ИИБ ходими пичоқланиши оқибатида вафот этди

Озодликдан чеклаш жазосини ўтаётган фуқаро томонидан ИИБ ходими пичоқланиб ўлдирилган.

499
0
tergov.uz / Иллюстрация

Жорий йилнинг 26 август куни соат 20:45 атрофида Фарғона вилояти Данғара тумани ИИБ профилактика катта инспектори Н.М. ўз ваколати доирасида муқаддам ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан судланиб, соат 18:00 дан соат 06:00 га қадар яшаш жойини тарк этмаслик тақиқи билан озодликни чеклаш жазосини ўтаётган фуқаро Х.Э.ни яшаш хонадонига бориб, текширган.

Бироқ, ходим фуқаро Х.Э.ни хонадонида йўқлигини, жазони ўташ тартибини бузганлигини аниқлаган. Шу вақтда фуқаро Х.Э. маст ҳолда яшаш хонадонига келиб, бақир-чақир қилиб, жанжал кўтарган ва хонадонда бўлган ошхона пичоғини олиб чиқиб, кутилмаганда Н.М.нинг кўкрак қафасига санчиб, унга оғир тан жароҳати етказган ҳамда воқеа жойидан қочиб яширинган.

Профилактика инспектори Н.М. кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Х.Э. қўлга олинди. Унга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

499
0